"Лейпциг" ўз майдонида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-турида "Лейпциг" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба қозонди.
Ўйин немис клубининг устунлиги билан бошланди. 2-дақиқада Анхелино қанотдан узатиб берилган пасни гол билан якунлади. 13-дақиқада Хайдара ҳисобдаги фарқни иккитага етказди, 69-дақиқада Клюйверт ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди. 80-дақиқада Гринвудга ишлатилган қўполлик учун ҳакам "Лейпциг" дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Фернандеш аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. Орадан 3 дақиқа ўтганидан сўнг Погба бурчакдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Қолган вақт давомида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Фикрлар