Либертадорес кубоги финалининг Мадридда ўтказилиши хавф остида қолмоқда, сабаби...
Ads

Испания қироллик футбол федерацияси ҳамда “Реал” Мадрид клуби “Саньтяго Бернабеу”да ўтказиладиган Либертадорес кубоги финали учун чипталарни тақсимлаш бўйича таклиф киритди.

Унга кўра финалда иштирок этувчи клубларга 5 мингтадан, ташкилотчиларга эса 6 мингта, Испанияда яшайдиган аргентиналиклар учун эса 20 мингта чипта тақдим этилади. Қолган 40 мингтаси эса эркин савдога чиқарилади.

Бироқ, финал иштирокчилари ҳисобланган "Бока Хуниорс" ҳамда "Ривер Плейт" клублари чипталарнинг бундай тақсимланишига қарши чиқишмоқда ва финалнинг Мадридда ўтказилишига рози бўлишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги финалнинг дастлабкисида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган эди.