"Лидс" "Ливерпуль" кўзлаётган футболчини "нишонга олди"

  • 28 март, 2021, 13:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лидс" клуби раҳбарияти "Севилья" ярим ҳимоячиси Лукас Окампосни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, АПЛ клуби 26 ёшли аргентиналик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Аммо бу борада улар премьер-лиганинг амалдаги ғолиби - "Ливерпуль" билан рақобатлашишига тўғри келади. Боиси, Окампосни мерсисайдликлар ҳам кўз остига олиб қўйган.

Лукас Окампос жорий мавсум "Севилья" сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг товон пули 70 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!