Лига 1. Голларга бой ўтган учрашувда ПСЖ зафар қучди

Франция чемпионати доирасида бўлиб ўтган ПСЖ - "Монако" учрашуви мезбонларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб, 18-дақиқада Рамуш ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Минамино имкониятларни тенглаштириб қўйди. Тайм сўнггида эса Мбаппе жамоасини олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада Дембеле фарқни 2 тага ошириб қўйди. 75-дақиқага дарвозалар яна бир мартадан ишғол қилинди. 90+7 дақиқада Коло-Муани ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, парижликлар 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 1-ўринда кетмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!