Лига 1. Мбаппе ва Рамос жароҳат олган учрашувда ПСЖ 3 очко қўлга киритди

Франция чемпионати 21-туридан ўрин олган "Монпелье" - ПСЖ баҳси бўлиб ўтди. Унда парижликлар 3:1 ҳисобида рақибидан устун келди. 

Дастлаб, 55-дақиқада Фабиан Руис учрашувда ҳисобни очди. 73-дақиқада Месси фарқни иккитага етказиб қўйди. 89-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда мезбонлар футболчиси Норден ҳисобни қисқартирган голга муаллифлик қилди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Заир-Эмри ўйинга мантиқий якун ясаб берди. 

Очколари сонини 51 тага етказиб олган ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. 

Қайд этиш лозим, ўйиннинг илк таймида Париж клуби етакчилари Мбаппе ҳамда Рамос жароҳат олиб, майдонни тарк этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!