
Линекер: Ғалати жаҳон чемпионати, шундай эмасми?
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер Россия термасининг Испания устидан эришилган ғалабасига (1:1, пенальтилар серияси бўйича – 4:3) муносабатини билдирди.
Англиялик мутахассис ўйин давомида бир қатор сейвларни амалга оширган ва пенальтилар сериясида Коке ҳамда Яго Аспаснинг голларини қайтарган Россия посбони Игорь Акинфеев ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
“Москва – ёдгорликлар шаҳри. Эҳтимол, Игорь Акинфеевга аталган яна бир ёдгорлик “Лужники” стадиони олдида қад ростлайди. У Россия учун ҳақиқий қаҳрамонга айланди.
Плей-офф босқичининг дастлабки ўйинларидан кейин Аргентина, Португалия кетганжи, энди Испания ҳам кетади. Гуруҳ босқичида Германия чиқиб кетган эди. Ғалати жаҳон чемпионати, шундай эмасми?”, – деди Линекер.
Фикрлар