Ads

Франциянинг “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Олас УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида “Шахтёр”га (2:2) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Уларда бразилиялик яхши футболчилар кўп. Биз Бразилия клубига қарши ўйнагандек бўлдик.

“Шахтёр” “Манчестер Сити” учун етарлича бош оғриқ бўла олади деб ўйлайман. Балки, “Шахтёр” биз қарши ўйнаган энг яхши жамоадир. Менимча улар “Манчестер Сити”дан ҳам кучлроқ”, - дейди Олас.

Эслатиб ўтамиз, “Лион” гуруҳнинг илк турида “Манчестер Сити” устида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.