"Лион"га "Милан" етакчиси керак

"Милан"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, "Лион" агар "Ренн" 24 млн евро таклиф қилаётган ярим ҳимоячиси Жефф Рейн-Аделаидни сотиб юборса, унинг ўрнига айнан Пакетани олиб келмоқчи.

Бундан аввалроқ эса "Лион" Лукас учун ҳатто Мемфис Депайни беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!