Ливерпуль - Атлетико: матнли трансляция
- 120'

Учрашув якунланди. "Атлетико" чорак финалда. Умумий ҳисоб 4:2 .
- 120'

ГООООЛЛЛЛ!!! Мората ҳаммасига нуқта қўйди. 2:3 (2:4)
- 120'

Қўшимча бўлимларга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 120'

Сауль рақиб ҳужумини тўхтатгани учун огоҳлантирилди.
- 119'

Арнольдга Моратага нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатилди.
- 115'
Маненинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 113'

Фирмино ўз ўрнини Минаминога бўшатиб берди.
- 106'

Иккинчи экстра тайм бошланди!
- 106'

Хосе Хименес Анхель Коррэа ўрнига майдонга ташланди.
- 106'

Дивок Ориги Жоржиньо Вийналдум ўрнига майдонга тушди.
- 106'

Фабиньо Жордан Хендерсонни алмаштирди.
- 105'

Қўшимча бўлимларнинг биринчиси ўз якунига етди. 2:2 (2:3)
- 105'

ГООООЛЛЛЛЛЛ!!! Льоренте ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бор Адрианни жарима майдони ташқарисидан ожиз қолдирди. Ҳозиргина майдонга тушган Мората ассист амалга оширди.
- 105'

Биринчи экстра таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 103'

Жоао Фелиш ўрнига Альваро Мората майдонга тушди.
- 97'

ГОООООЛЛЛЛЛ!!! "АТЛЕТИКООО"!!! Маркус Льоренте узоқдан тўпни дарвозага жойлади. Адрианнинг хатоси. 2:1 (2:2)
- 94'

ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! РОБЕРТО ФИРМИНО! Бразилиялик футболчи қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллади. Устунга теккан тўпни Фирмино бўш қолган дарвозага киритиб қўйди. 2:0 (2:1).
- 92'
Фирмино қулай вазиятдан тўпга бош билан яхши зарба бера олмади.
- 91'

Қўшимча бўлимлар бошланди.
- 90'

Учрашув асосий вақти ўз якунига етди. Экстра таймлар бўлади!
- 90'

ГООООЛЛЛ... эмас!!! Сауль ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди
- 87'
Салаааҳҳҳ!!! Муҳаммад Салаҳ 3 рақибини доғда қолдириб зарба берди. Бироз ноаниқ.
- 85'
Милнер ҳаводан Вийналдумни тўп билан таьминлади. Голландиялик футболчи ҳам бош билан тўпни Манега тўпни етказиб берди. Маненинг акробатик услубда берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 84'

Вийналдумнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Облак қийинчилик билан бартараф этди.
- 82'

Алекс Окслейд-Чемберлен ўз ўрнини Жеймс Милнерга бўштиб берди.
- 81'

Арнолд тезкор бурчак заарбасини амалга оширди, Робертсон қулай имкониятни қўлдан бой берди.
- 79'
Иккинчи таймдаги "Атлетико"нинг дастлабки зарбасига Сауль муаллифлик қилди. Анчагина ноаниқ.
- 76'
Сўнгги 5 дақиқада "Атлетико" бироз жонланди.
- 68'

Облак бурчак зарбасидан узатилган тўпни ушлаб олишда хатога йўл қўйди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
- 67'
Зарбааааа!!! Робертсон боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегди.
- 60'
Жарима майдони ёнгинасида Томас тўпни қўли билан ўйнади. Жарима тўпидан сўнг ғоят хавфли зарба йўлланди. Ҳисоб ўзгармади.
- 56'

Диего Коста ўрнига Маркус Льоренте майдонга тушди.
- 54'

Чемберленнинг 30 метрлар чамаси масофадан берган зарбасини мадридликлар посбони қайтарди.
- 52'
"Ливерпуль"нинг ҳужумлари кўпайиб бормоқда. Чемберленнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 50'

Мане жуда йақин масофадан тўпни дарвоза томон йўллади. Облак ўз ўрнида. Ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан.
- 48'
Салаҳнинг қанотдан марказ томон юриб берган зарбаси Облакнинг ўзига бориб тушди.
- 46'

Иккинчи тайм старт олди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'

Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'

ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Қанотдан Чемберлен томонидан узатилган тўпни Вийналдум боши билан дарвозага жойлади. 1:0 (1:1)
- 42'
Чемберленнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча кучсиз ва ноаниқ
- 39'

"Ливерпуль"нинг бурчак тўпидан сўнг жарима майдончасида тартибсизлик юзага келди. Облак тўпни узоқлаштирди.
- 36'

Облааакккк!!! Қанотдан етказилган тўпни Фирмино дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди. Аммо дарвозабоннинг реакцияси жамоасини голдан сақлаб қолди.
- 34'
Салаҳ қанотда тўпни олиб қўйгач, марказ - Манега етказиб берди. Унинг берган зарбааси эса тўғри Облакнинг қўлига борди.
- 33'

"Атлетико" навбатдаги корнерни амалга оширди. "Ливерпуль" ҳимоячилари ўз ўрнида.
- 26'

"Ливерпуль" кетма-кет иккита бурчак зарбасидан ҳам ҳеч нарса чиқара олмади.
- 21'
ВАР "Атлетико" дарвозаси томон пенальтини кўриб чиқди, тўп қўл билан ўйналган бўлишии мумкин. Йўқ, ҳакам пенальти бермади.
- 20'

Робертсон бурчак зарбасидан тўпни узатиб берди. Мадридликлар ҳимоячилари ишончли ўйнашди.
- 18'

"Атлетико"нинг бурчак зарбаси хавфли чиқди. Фелипенинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 17'
Тўп назорати яққол "Ливерпул"да: 67-33
- 14'

Облак!!! Чемберленнинг ўнг тарафдан берган зарбасини словениялик посбон қайтаришга муваффақ бўлди.
- 10'
Мане майдон марказини тўп билан босиб ўтди ва Салаҳни тўп билан таъминлади. Мисрлик футболчининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
- 8'
Жо Гомез Фелишга нисбатан қоидани бузди. Жарима зарбасидан узатилган тўпга Триппьер ета олмади.
- 5'
Арнолднинг қанотдан етказиб берган тўпини Вийналдум боши билан дарвоза томон йўллади, Облак ўз ўрнида.
- 4'

Жоржиньо Вийналдум офсайдда қолиб кетгани сабабли "Ливерпуль" ҳужуми тўхтатилди.
- 1'
Дастлабки сониялардаёқ Жоао Фелишнинг пасидан сўнг Диего Коста зарба берди, бироз ноаниқ.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 1'
Бугунги баҳсни Денни Маккелли бошчилигидаги голландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Фикрлар