"Ливерпуль" - "Мидтьюлланн": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Мидтьюлланн" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. 

  • 90+'

    Паулиньо сариқ карточка ишлаб олди. Пенальти.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Фирмино ҳам яхшигина имкониятни кўкка совурди. 

  • 85'

    Данияликларнинг яна бир зарбаси самарасиз якунланди. 

  • 83'

    Салаҳнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 80'

    Жота ўрнига Фирмино майдонга тушди. 

  • 79'

    Тўп назорати 62-38. Мезбонлар фойдасига. 

  • 77'

    Эвандер қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 74'

    Эвандернинг илк зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 72'

    Систо ўрнига Эвандер майдонга туширилди. 

  • 70'

    Андерссоннинг жарима майдонига узатган тўпини Алиссон ушлаб олди. 

  • 68'

    Шакирининг зарба беришига ҳимоячилар сўнгги паллада имконият беришмади. 

  • 66'

    Меҳмонлар таркибида Андерсон ўрнига Мабиль майдонга тушди. 

  • 63'

    Шакири ҳужумда фол ишлатди. 

  • 61'

    Минамино ўз ўрнини Салаҳгача бўшатиб берди. 

  • 60'

    Ориги ўрнига Мане майдонга туширилди. 

  • 58'

    "Ливерпуль" қисқа паслар билан яхши ўйин намойиш этмоқда. 

  • 55'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жота ҳисобни очмоқда. Арнольднинг узатмасини португалиялик футболчи дарвоза тўрига йўллади. 

  • 53'

    "Мидтьюлланн" бурчак зарбаси амалга оширди. Майдон эгалари жарима майдонига узатилаётган тўпларни бехато қайтармоқда. 

  • 52'

    Дрейернинг жарима майдонига узатган тўпи муваффақиятсиз йўналиш олди. 

  • 49'

    Бразилиялик билан ҳаммаси жойида. Уўйинни давом эттиради. 

  • 48'

    Паулиньо тиббий ёрдамга муҳтож. 

  • 47'

    Каюстенинг узатмаси ўхшамади. 

  • 46'

    Вейналдум ўз ўрнини Хендерсонга бўшатиб берди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Ориги офсайдда қолиб кетди. 

  • 41'

    Милнер сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 40'

    Милнернинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 38'

    Робертсоннинг бурчак зарбаси яна ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 36'

    Зарбалар бўйича устунлик кимда деб ўйлайсиз? 0:1 данияликлар олдинда! Ана холос!!!

  • 34'

    "Ливерпуль" тўп назоратини амалга оширмоқда. 

  • 32'

    Каюсте огоҳлантирилди.

  • 30'

    Жароҳатланган Фабиньо ўрнига Рис Уильямс майдонга ташланди. 

  • 28'

    Фабиньога тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур. 

  • 25'

    Оньека сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 21'

    Милнернинг жарима майдонига кириб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 19'

    Шольц сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 16'

    Дрейер ажойиб пасни қабул қилиб олиб олдинга интилаётганди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. 

  • 14'

    Робертсоннинг бурчакдан узатган тўпини ҳам меҳмонлар бартараф этишга эришди. 

  • 13'

    Арнольднинг жаримадан узатган навбатдаги тўпини ҳимоячилар яна қайтаришга эришди. 

  • 11'

    Арнольднинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди. 

  • 9'

    Паулиньонинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 7'

    Энди Милнер рақибга нисбатан қоидани бузди. Стандарт вазият данияликларга фойда келтирмади. 

  • 5'

    Минамино ҳужумда фол ишлатди. 

  • 3'

    Дрейер зарба беришга кечикди. Жарима майдонига кутилмаганда кириб келган ҳужумчини Алиссон зарарсизлантиришга эришди. 

  • 1'

    Гомезнинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Ливерпуль" ва "Мидтьюлланн" жамоалари ЕЧЛ 2-тури доирасида тўқнаш келади. Ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!