"Ливерпуль" 50 миллион евролик харидни амалга оширади
"Брайтон"нинг эквадорлик ярим ҳимоячи Мойсес Кайседо Англия Премьер лигасининг гранд жамоаларидан бирига ўтиши мумкин.
“The Mirror” нашри хабарига кўра, 20 ёшли жанубий америкалик футболчини трансферга "Ливерпуль" жиддий қизиқмоқда. Мерсисайдликлар жорий трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Кайседо трансферини расмийлаштиришга ҳаракат қилишмоқда. “Қизиллар” футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Англия чемпионатининг янги мавсумида Мойсес “чайкалар” сафида учта ўйин ўтказди.
“Ливерпуль” АПЛни ёмон бошлади. Клопп шогирдлари ўтказилган учта ўйиндан атиги икки очко тўплади.
Фикрлар