"Ливерпуль" беш нафар ярим ҳимоячини кузатиб бормоқда
"Ливерпуль" ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
"Sky Sports" хабарига кўра, мерсисайдликлар "Лейпциг" футболчиси Доминик Собослайнинг вакиллари билан учрашган. 22 ёшли венгриялик футболчига "Ньюкасл" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг товон пули 70 миллион евро, аммо бу банд 30 июнда тугайди.
Шунингдек, "Ливерпуль" "Интер" хавбеки Николо Бареллага ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Раян Гравенберх ("Бавария") ва Кефрен Тюрам ("Ницца") ҳам қизиллар радарида бўлиб турибди.
Фикрлар