"Ливерпуль" дарвозабони Лорис Кариус "Бешиктош" билан ижара шартномасини бекор қилганидан сўнг ҳам мерсисайдликлар машғулотларида иштирок эта олмайди.

Liverpool Echo нашри хабарига кўра, германиялик футболчи "қизиллар" устози Юрген Клопп режаларига киритилмагани сабаб, унга дам олиш имкони, шунингдек ўзига янги клуб излаш учун етарлича вақт берилади.

2016 йил "Майнц"дан 7 миллион еврога харид қилинган 26 ёшли дарвозабон жорий мавсумда турк клуби сафида 25 та ўйинда 29 та тўп ўтказиб юборди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)