"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо ўғрилик қурбонига айланди. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, жиноятчилар бразилиялик футболчи жамоадошлари билан АПЛ чемпионлигини нишонлаётган пайтда уйга ўғриликка тушган. Улар уйдан турли тақинчоқлар ва Audi RS6 автомобилини олиб қочган.

Таъкидлаш керакки, Фабиньо уйини ўғри урган "Ливерпуль"нинг 4-футболчиси бўлди. Бунгача Садио Мане, Деян Ловрен ва Роберто Фирминонинг ҳам уйига ўғри тушган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)