Мерсисайдликлар ёзги трансферлар ойнасидаги юришини ҳимоя чизиғини кучайтиришдан бошлади. Бир неча соат аввал "Ливерпуль" футболчиси сифатида таништирилган Костас Цимикас учун жамоа бонуслар билан 11,75 млн фунт-стерлинг сарф этган. 

Шунингдек, Юрген Клопп ҳам янги шогирди ҳақидаги илк фикрлари билан ўртоқлашди:

"Биз Костасни анчадан буён кузатиб келаётгандик. Унинг сафимиздан ўрин олиши бизни қувонтирди. Чемпионат бошланиши олдидан бу жуда ажойиб янгилик. У жуда ажойиб футболчи. Доим курашга шай ва унда ғолиблик менталитети бор. Бу айнан бизнинг жамоамиз учун керакли жиҳат", - деди ливерпулликлар бош мураббийи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)