"Ливерпуль" Гвардиолани нишонга олган мухлисни топдими?

Яқинда Англия премьер-лигаси доирасида бўлиб ўтган “Ливерпуль” – “Манчестер Сити” ўйинида мерсисайдликлар жамоаси мухлислари “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиолага танга улоқтиришган эди. Ўйиндан сўнг испаниялик мутахассис безориларга кейинги сафар уни аниқроқ нишонга олишлари кераклигини айтиб, ҳазиллашганди.

“Ливерпуль” раҳбарияти эса ушбу вазият юзасидан суриштирув олиб борди, аммо рақиб мураббийига танга улоқтирган мухлисларни аниқлай олмади.

Клуб Энфилд камераларидаги ёзувларни кўриб чиқди, шунингдек, стюардлар ва баъзи мухлислардан интервю олди. Бироқ безориларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўша баҳсда “Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳнинг ягона голи эвазига “Манчестер Сити”ни (1:0) мағлубиятга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!