"Ливерпуль" ҳам осиёлик инвесторлар қўлига ўтиши мумкин

Dubai International Capital (DIC) "Ливерпуль"ни сотиб олиш учун даъвогарлар орасида етакчилик қилмоқда.

Дубайлик инвесторлар инглиз клубини 12 йиллик эгаликдан кейин сотувга қўйган Fenway Sports Group (FSG)га 4,3 миллиард фунт стерлинг (5 миллиард доллар) тўлашга тайёр.

Бу "DIC"нинг Мерсисайд клубини эгаллашга биринчи уриниши бўлмайди, чунки Дубайда жойлашган компания 2007 йилда 312 миллион фунт стерлинг таклифи жўнатган, аммо ўша пайтда уларнинг таклифига рад жавоби берилган. 

Жорий йилнинг май ойида "Forbes" "Ливерпуль"ни 3,5 миллиард фунт стерлингга баҳолади, бу "FSG" 2010 йилда клубни 
сотиб олганидан суммадан деярли 12 баравар кўпдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!