“Ливерпуль” жаҳон чемпионатидан зўр ҳужумчи топди
“Ливерпуль” раҳбарияти Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Жонатан Дэвидни трансфер қилишни режалаштирмоқда.
Канада терма жамоаси сафида ўйнаётган футболчининг ҳаракатлари Юрген Клопп ва унинг мураббийлар штаби вакиллари эътиборини ўзини тортди.
Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, ливерпулликлар “Лилль” шарафини ҳимоя қилаётган Дэвидни қўлга киритиш учун “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” билан рақобатлашишга тайёр.
Дэвид клуб миқёсида 17 та учрашувда қатнашиб, ўнта гол ва тўртта ассист қайд этган. Унинг трансфери 45-50 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар