"Ливерпуль" Марко Асенсиони олиб келмоқчи, аммо...

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсиони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 21 ёшли футболчи учун 50 млн евродан воз кечишга тайёр. Аммо, “қироллик клуби” иқтидорли футболчисини қўйиб юборишни истамаяпти. Ўз навбатида Асенсионинг ўзи ҳам “Реал”да қолишга қарши эмас.

Маълумот учун,  Марко Асенсио жорий мавсум Испания Ла лигасида 17та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

"Реал" қандай қилиб "Бавария" тўсиғидан ўта олди? (видео)

“Реал” кетма-кет еттинчи марта ярим финалга чиқди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!