"Ливерпуль" Морено ўрнига янги ҳимоячи сотиб олмаслиги мумкин
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп таркибга чап қанот ҳимоячиси қўшиб олинмаслиги мумкинлигини инкор этмади.
Эслатиб ўтамиз, чап қанот ҳимоячиси Альберто Морено яқиндагина шартномаси якунлангач "Севилья"га кўчиб ўтган эди.
“Ҳозирча буни тасдиқламайман, аммо рад ҳам этмайман. Биринчи навбатда клуб ушбу трансферни амалга ошира оладими ёки йўқ, шуни ҳисоб-китоб қилиб олиш керак. Биз ҳозирча ушбу позицияга 2 та ёш футболчини кўзлаяпмиз. Бундан ташқари бизда Жеймс Милнер ҳам бор”, - дейди германиялик мутахассис.
Фикрлар