"Ливерпуль"нинг икки юлдузи "Сити"га қарши финал учрашувида жамоасига ёрдам бера олмайди

Дарвозабон Алиссон ҳамда ҳужумчи Диого Жота "Ливерпуль"нинг Англия Суперкубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувни жароҳат сабаб ўтказиб юборишади. 

Алиссон мавсумолди тайёргарлик жараёнида жиддий жароҳат олди ва "Манчестер Юнайтед"га қарши беллашувдан (0:4) сўнг ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмаган. 

Бундан ташқари, португалиялик форвард ҳам жароҳат туфайли эртанги баҳсда майдонга туша олмайди. 

Қайд этиш лозим, Суперкубок финали 30 июль куни Тошкент вақти билан 21:00да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!