"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Ла Лига клубига ўтди

Испаниялик ҳимоячи Альберто Морено фаолиятини "Вильярреал"да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи “сариқ сув ости кемаси” билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Морено “Вильярреал”сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Боиси, 30 июнь куни унинг “Ливерпуль” билан имзолаган шартномаси ўз якунига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!