“Ливерпуль”нинг янги сафар либоси расмлари интернетда тарқалди (Фото)

“Footyheadlines” нашри “Ливерпуль”нинг келаси мавсум учун сафар либоси суратларини жойлаштирди. Мерсисайдликлар жамоасининг янги экипировкаси оқ рангда бўлиб, қора тўлқинсимон чизиқлар билан безатилган.

“Ливерпуль”нинг техник ҳамкори спорт анжомлари ишлаб чиқарувчи Американинг Nike компанияси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Юрген Клопп шогирдлари қизғин курашда "Манчестер Сити"га чемпионлик унвонини бой бериб, Англия Премьер лигасининг кумуш медали соҳибига айланишганди. Чемпионлар лигасида “қизиллар” финалгача етиб борди ва “Реал”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мехриддин Абдурахмонов
10/07/2022 11:20
Рекламалар жуда жонга тегди. Айникса интим танишув сайт лари чикиб, беьмани аеллар расми. Бу кетишда сайтга кам одам киради. Реклама булсин, сал тартиб билан. Макола еки хабарларни укиш хам кийин булиб кетди.