"Локо" легионери терма жамоа сафида гол урди
Тошкентнинг "Локомотив" клуби легионери Арслонмурот Амонов терма жамоаси сафида гол урди.
2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўрин олган Шри-Ланка ва Туркманистон (0:2) қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Мехмонлар таркибида Амонов учрашувнинг 54-дақиқасида гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон терма жамоаси ЖЧнинг саралаш босқичида "H" гуруҳидан жой олган. 1-турдан сўнг, КҲДР термаси билан биргаликда 3 очко тўплаб, биринчи ўринни банд этиб туришипти.
Фикрлар