“Локомотив” - “Ал Раян” баҳсини хитойлик ҳакамлар бошқаради

Шу куни “темирйўлчилар” ўз уйларида Қатарнинг “Ал Райян” клубини қабул қилишади. Ушбу баҳсни хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам - Ма Нинг. Унга қанотларда Сао Йи ва Ши Сианг ёрдам беришади.

Маълумот учун, ушбу ҳакам ОЧЛда “Локомотив” иштирокидаги ўйинни иккинчи марта бошқаради. Биринчиси 2015 йил рўй берган бўлиб, ўшанда “Локо” сафарда Эроннинг “Фулад” клуби меҳмони бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” - “Ал Раян” баҳси 21 май куни соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!