Бугун U-21 ёшлар биринчилигининг охирги тур ўйинлари ўтказилди. Шу кунга қадар турнир жадвалида пешқадамлик қилган "Локомотив" охирги ўйинда ўзининг энг яқин таъқибчиси "Пахтакор" билан куч синашди. Беллашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Шу тариқа, "Локомотив" жамоаси  U-21 ёшлар биринчилиги ғолибига айланди. Жамоа илк бор ушбу мусоақада муваффақият қозонди.