"Локомотив" 10 миллион еврога "Милан" футболчисини сотиб оладими?

Москванинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан “Милан” ҳимоячиси Диего Лаксальт билан ўз сафини кучайтириб олмоқчи.

Calciomercato.com нашри тарқатган хабарга қараганда, “темирйўлчилар” кеча 27 ёшли уругвайлик футболчининг трансфери борасида “россонерилар”га расмий таклиф юборган. Унга кўра, “Локо” Диего учун 7 миллион евродан воз кечишга тайёр. Аммо, “Милан” футболчини 10 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Тез орада клублар яна алоқага чиқиши кутилмоқда ва ушбу трансфер ижобий якун топиши мумкин.

Маълумот учун, Лаксальт жорий мавсумнинг биринчи даврасини “Торино” сафида ижарада ўтказди. Қишда эса яна “Милан”га қайтиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!