28 январдан Туркиянинг Сиде шаҳрида қишки ўқув-йиғин олиб бораётган "Локомотив" бугун илк назорат учрашувини ўтказади. Рақиб - Украинанинг "Десна" клуби.

Рақиб ҳақида маълумот берсак, "Десна" Украина олий лигасида тўп суради ва биринчи даврадан сўнг чемпионатда 3-ўринда боряпти. Пешқадам "Динамо Киев" 30 очко тўплаган, 2-ўриндаги "Шахтёр" ҳисобида 29 очко мавжуд бўлиб, "Десна" 13 тур якунларига кўра 23 очко тўплаган.

Бугунги беллашув маҳаллий вақт билан 16:00 (Тошкент вақти билан 18:00)да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)