"Локомотив" футболчиси АПЛ клубига ўтиши мумкин

Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, МЮ 24 ёшли футболчини 40 млн еврога сотиб олиши мумкин.

Аввалроқ, Миранчукка "Ювентус", "Милан" ва "Лацио" каби клублар қизиқиш билдираётгани ҳаиқда хабарлар пайдо бўлганди.

Маълумот учун, Миранчук жорий мавсум "Локо" сафида 21 та учрашув ўтказиб, 9 та гол урди ва 4 та ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!