"Локомотив" футболчиси: "Ювентус"ни мағлубиятга учрата олиш мумкинлигини кўрсатдик
Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Бенедикт Хеведес кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган “Ювентус”га қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Ювентус”га қарши ўйнаш бу ўзга нарса. Мен бу ерда бир йил ўйнаганман ва ушбу жамоада дўстларим кўп.
Биз Туриндан очко билан қайтишга умид қилган эдик. Биз шу куни кўпроғига муносиб эдик, афсуски Дибала ҳаммасини ўзгартириб юборди.
Москвада ҳам худди бугунгидек ўйнамоқчимиз. Биз ушбу ўйинимиз орқали “Ювентус”ни мағлубиятга учратиш мумкинлигини кўрсата олдик. Гол урдик ва анча муддат ҳисобда олдинда бордик. Бироқ, ўйин охирида концентрацияни йўқотдик”, - дейди германиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” биринчи бўлимда гол уриб ҳисобни очган эди. Бироқ, иккинчи бўлим охирларида Пауло Дибала кетма-кет голлар уриб “кекса синьора”га ғалаба олиб келди.
Маълумот учун, “Локомотив” “Ювентус”ни
Фикрлар