“Локомотив” “Олмалиқ” билан ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасига “Локомотив”дан 5 нафар футболчи чақирилгани боис жамоамизнинг 19-тур доирасидаги учрашуви қолдирилган эди. 

Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш  мақсадида “темирйўлчилар” жамоаси ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди. “Локомотив”га ўртоқлик ўйинида “Олмалиқ” жамоаси рақиблик қилади. 

Дастлаб 26 август куни жамоаларнинг ёшлар таркиблари ўзаро баҳс юритишади. 31 август санасида эса “Локомотив” ҳамда “Олмалиқ”нинг асосий таркиблари куч синашишади.