Ads

 

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси янги мавсум ҳозирликларини айни дамда Туркияда олиб бормоқда, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Белекда ўтадиган йиғин доирасидаги учинчи ўртоқлик ўйини учун танлаган рақибимиз ўзгарди. Жамоамиз 4 февраль куни Россиянинг “ЦСКА Москва” клуби ёшлар таркиби билан ўйнаши режалаштирилган эди. Мазкур жамоа ўрнига энди Украинанинг “Олександрия” клуби билан баҳс юритадиган бўлдик.

Таъкидлаб ўтамиз, ушбу учрашув “Локомотив” учун Белек йиғини доирасидаги сўнгги назорат баҳси бўлади. Шундан сўнг жамоа 5 февраль санасида Тошкентга қайтиб келади ва Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасидаги БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасига қарши кечадиган ўйинга ҳозирлик олиб боради.