"Локомотив" Риберига қизиқмоқда
"Бавария" клуби собиқ вингери Франк Рибери фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 36 ёшли франциялик футболчини “Локомотив” ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Айтиш керакки, Рибери ҳозирда эркин агент ҳисобланади ва шу боис москваликлар сафига текинга бориб қўшилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Риберига "Ливерпуль", "Арсенал", "Фиорентина", "Монако", "Айнтрахта", ПСВ, "Краснодар" ва бир қатор араб клубларидан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар