"Локомотив"нинг Мадридда "Атлетико"га қарши ўтказадиган ўйинини ким бошқаради?

  • 9 декабрь, 2019, 17:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган “Атлетико” ҳамда “Локомотив” жамоалари беллашувини венгриялик Виктор Кашшаи бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширди.

Tecno

Кашшаига шу куни қанотларда ҳамюртлари Гиорги Ринг ва Венцель Тотлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифасини эса Томаш Бонгар бажаради.

Видео ассистент рефери (VAR) тизимида эса польшалик ҳакам - Шимон Марчиняк ва унинг ассистенти Томаш Квятковски ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” ўтган тур “Байер”га имкониятни бой бергач плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотган эди. «Атлетико» - «Локомотив» учрашуи эса 11 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!