Лондон клублари "янги Златан" учун курашади
"Брест" сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган "Интер" футболчиси Мартин Сатриано фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
"Mirror" нашрининг хабарига кўра, 21 ёшли футболчига "Челси" ва "Тоттенхэм" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. "Шпорлар" кетиши кутилаётган Харри Кейн ўрнини Мартин билан тўлдирмоқчи. Трансфер ёзда амалга ошиши мумкин.
Матбуотда Сатрианони янги Ибраҳимович, дея аташмоқда. Жорий мавсум форвард 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва битта голга ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар