Луис Энрике "Манчестер Юнайтед"ни рад этиб, ПСЖ билан янги шартнома имзолашга яқин
Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Луис Энрике келаси мавсумдан бошлаб "Манчестер Юнайтед"ни бошқариш имкониятини рад этиши кутилмоқда. Бу ҳақда "i paper" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилишидан қатъи назар, парижликлар билан ҳамкорликни янада узайтиришга тайёр.
"Манчестер Юнайтед"нинг Энрикега бўлган қизиқиши клуб бош директори Омар Беррада ва футбол директори Жейсон Уилкокс билан боғлиқ. Бироқ клубнинг "Ineos" компаниясига тегишли эгалари бошқа вариантни афзал кўришмоқда.
Хусусан, улар жамоани вақтинча бўлса-да, Майкл Кэррикка топшириш ғоясини қўллаб-қувватламоқда. Айниқса, агар у жамоани яна Чемпионлар лигасига олиб чиқишга муваффақ бўлса.
Қайд этилишича, Кэррик ҳозирги лавозимида яхши натижалар кўрсатмоқда. У "Манчестер Юнайтед"ни Премьер-лигада учинчи ўринга олиб чиққан ва жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олишга яқин турибди.
Фикрлар