Луис Энрике Мбаппе туфайли ПСЖдан кетиши айтиляпти
“Пари Сен-Жермен”ни янги мавсумга тайёрлаётган бош мураббий Луис Энрике лавозимга тайинланганидан кейин бир ой ўтиб, клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда бир неча нашрлар ёзмоқда.
Июль ойининг бошида испаниялик мутахассис парижликлар билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзолаган эди.
Marca нашрининг маълумотига кўра, Луис Энрике клубда Килиан Мбаппе атрофида юзага келган вазиятдан хавотирда. Тажрибали мураббий ички муҳит бузилгани сабабли ПСЖда ишлашни тўхтатиш ҳақда ўйлай бошлаган.
Луис Энрике тартиб-интизом ва ички муҳит кўнгилдагидек бўлмаган жамоа билан юксак натижаларни қўлга киритиб бўлмаслигини яхши билади.
Фикрлар