Луис Энрике: “Мен қайтишни истайман”

Испания жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка учраганидан кейин Луис Энрике ишдан бўшатилди. Унинг ўрнига Луис де ла Фуэнте терма жамоанинг янги бош мураббийига айланди. Энрике кейинги режаларига тўхталиб ўтди.

Мен клублар бошқаришни истайман. Испаниядаги тажрибамдан кейин яна бир жамоани бошқаришни хоҳлайман, - деди 52 ёшли мутахассис.

Маълум бўлишича, Энрикега ўтган мавсум кўплаб клублардан таклифлар келган. Аммо у бор эътиборини Испания терма жамоасига қаратганди.

Луис “қизил фурия”ни бошқаришидан олдин 2014-2017 йиллар оралиғида “Барселона”да ишлаган.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!