Любинко Друлович Бухорода семинар ўтказди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган футбол мураббийларининг малакасини ошириш, юқори савияли мураббийлар тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган футбол мураббийлари учун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович иштирокида семинар ташкил қилинди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатди.
Тажрибали сербиялик мутахассис семинар давомида йиғилганлар билан ўз иш тажрибаси билан ўртоқлашди. Машғулотлар олиб бориш, футболчилар билан индивидуал ишлаш, ўйинга тактик схемалар тайёрлаш, турли услублар орқали ҳужум ташкил қилиш ва ҳимояланиш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олишди.
Фикрлар