"Мадрид дербиси"да "Атлетико" "Реал" устидан ажойиб ғалабани қўлга киритди

Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди ва унда "матрасчилар" зафар қучишди. 

Дастлаб, 14-дақиқада Ле Норман ҳисобни очди, 25-дақиқада эса Мбаппе ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Гюлер Винисиуснинг ажойиб узатмасидан сўнг жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан кейин мезбонлар таркибидан Сёрлот боши билан дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Иккинчи таймда эса Альварес пенальти ва жарима зарбасидан голлар уриб, дубль қилди. Сўнгги дақиқаларда Гризманн орадаги фарқни 3 тага етказиб қўйди. 

Шу тариқа, "Реал" 18 очко билан биринчи ўринда қолди, лекин "Барселона" бу турда Мадрид клубидан ўтиб кетиши мумкин. "Атлетико" эса 4-поғонага кўтарилиб олди. 

  • Испания - Ла Лига
  • Жорий мавсум
7980.png

Атлетико Мадрид

  • Antoine Griezmann 90'
  • Robin Le Normand 14'
  • Julián Alvarez 51'
  • Alexander Sørloth 45'
  • Julián Alvarez 63'
Тугаган
5 : 2

27.09.2025 19:15

3468.png

Реал Мадрид

  • Arda Güler 36'
  • Kylian Mbappé 25'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Turaev Ikromjon
27/09/2025 22:11
Хави Алонсо узини ким деб уйлаяпти. Факат ротация. Асосий таркиб йук. Хамма Анчелоттини емонлайди. Унинг даврида янги футболчи нечта олинди