Макгрегор Нурмагомедовга қарши жангга тайёргарликларда Мейвезернинг ёрдамини рад қилди
Ads

ММА жангчиси Конор Макгрегор россиялик Хабиб Нурмагомедовга қарши жангга тайёргарлик кўришда бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг ёрдам беришини истамади, дея хабар беради The Mirror нашри.

Аввалроқ Мейвезер Макгрегорга ўзининг машғулотлар залида тайёргарлик кўриши учун таклиф қилган ва бунда ўзи ҳам қатнашишни мақсад қилган эди. Боксчи хусусий спорт марказларига тармоғига эгалик қилади.

Ирландиялик жангчи эса Мейвезерга қатъий қаршилик билдирди..

Катта Мейвезер ва Рожердан бошқа Мейвезерларни жин урсин. Ўртамизда сулҳ бўлмайди. Ё жанг қилишга чиқасан, ё менга халал берма, – дея слова Макгрегорнинг сўзларини келтиради The Mirror нашри.

Макгрегор ва Нурмагомедов ўртасидаги жанг 6 октябр куни Лас-Вегасдаги UFC 229 турнири доирасида бўлиб ўтади.