Макс Холлоуэй: "Хабиб ҳақиқий эркак"
Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Макс Холлоуэй келажакда енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг ўтказиш ниятида.
"Aлбатта мен бу жангни хоҳлайман. Хабиб – мағлубиятсиз одимламоқда, у ҳақиқий эркак, лекин мендан битта баланд двизионда ҳаракат қилади.
Нурмагомедов мен билан барибир тўқнаш келадиган рақиблардан бири саналади. Ҳамма менга енгил вазнга қайтишим кераклигини айтишади. Ҳозирда эса асосий вазифам ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарни ҳимоя қилишдир.
Aммо енгил вазнга қайтганимда Хабиб мен билан жанг қилади деб умид қиламан. У ҳозирда тенгсиз! У билан бўладиган баҳс мени жуда ҳаяжонлантиради ”,- деди Холлоуэй
Эслатиб ўтамиз, 14 декабр куни Лас-Вегасда UFC 245 доирасида Макс Aлекс Волкановскийга қарши ҳимоя жангини ўтказади.
Фикрлар