Мана шу футболчини олса, “Барса” янги босқичга кўтарилади
Яқин ўтмишнинг энг машҳур ҳужумчиларижан ҳисобланган Патрик Клюйверт “Барселона” янги босқичга кўтарилиши учун нималар қилиши кераклигини айтди.
- “Барселона” биринчи навбатда молиявий қоидаларга амал қилиши кераклигини биламан, лекин клуб яна бир ҳужумчи хизматларига муҳтож. Роберт Левандовскининг бир ўзи камлик қилади.
Менга португалиялик Гонсалу Рамуш жуда ёқяпти. У терма жамоада ҳам, “Бенфика”да ҳам зўр ўйнаяпти. Мана шу ҳужумчи “Барселона”ни янги босқичга кўтаради, - деди Патрик Клюйверт.
Рамуш 2020 йилдан бери “Бенфика” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатидан кейин унга эътибор янада кучайди. Лиссабонликлар билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар