Манба: Жеко "Интер"га ўтмоқда
"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли босниялик футболчи “нерадзуррилар” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолайди. Ҳозирда Жеко янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Милан шаҳрида бўлиб турибди.
"Рома" эса Жеко ўрнига “Челси” ҳужумчиси Тэмми Абрахамни олиб келмоқчи. Аммо бу борада улар "Арсенал" билан рақобатлашишига тўғри келади.
Жеко ўтган мавсум “Рома” сафида А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уришга эришди.
Фикрлар