Манба: Обамеянг Лондон грандига ўтишга яқин турибди

“Барселона” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг айни дамда аэропортда. Журналист Жерар Ромеронинг маълумотларига кўра, габонлик футболчи "Челси" билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Манбага кўра, Обамеянг Томас Тухель жамоаси сафига қўшилиш учун Лондонга учиб кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Трансфер суммаси ҳозирча номалум, бироқ аввалроқ бу 23-30 миллион евро атрофида бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг аввалроқ Лондоннинг бошқа бир клуби - "Арсенал"да ўйнаган ва шу йилнинг январ ойи охирида жамоани эркин агент сифатида тарк этганди. Ҳужумчи "Челси"да собиқ устози Томас Тухель билан бирга ишламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!