Манба: Остон Ўрунов жамоасига ким мураббий бўлиши аниқ

Москванинг "Спартак" клубига янги бош мураббий келиши ойдинлашмоқда. Доменико Тедеско шартномаси якунланганидан сўнг, ўз ўрнини бўшатади. Бу ҳақда sports.ru нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, германиялик мураббий ўрнини португалиялик Леонарду Жардим эгаллайди. Москваликлар Тедеско билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу боис айни пайтда ишсиз юрган Жардим Остон Ўруновнинг янги устозига айланиши кутилмоқда. Томонлар аллақачон келишиб олганликлари айтилмоқда.

Леонарду Жардим охирги марта Франциянинг "Монако" клубини бошқарди. У 2019 йили лавозимидан озод этилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abduvali Rustamov
25/12/2020 20:00
Jardim jusa yaxwi murabbiy yoshlar bilan ishlashni va ularni kashf qilishni qoyillatadi Killian Mbappenixam Jardim kashf qilgan
&
FANAT-MYU
23/12/2020 17:06
Ha bu Oston Uchun juda qulay murabbiy ishoning Ostonni Spartakning eng ishonchli o‘yinchisiga aylantiradi mana ko‘rasizlar