Манба: Ўзбекистон клуби Остон Ўруновга яна қизиқиш билдирмоқда
Metaratings.ru хабарига кўра, “Спартак” футболчиси Остон Ўрунов тез орада Ўзбекистон чемпионатига қайтиши мумкин.
Ўруновга айни дамда Ўзбекистон чемпионати пешқадами бўлиб турган “Навбаҳор” қизиқиш билдирмоқда. Музокаралар Ўруновнинг маошини камайтиришга тайёр эмаслиги билан мураккаблашмоқда. Шу билан бирга, "Спартак" Остонни сотмоқчи.
Қизиғи, Ўруновга “Навбаҳор” аввалроқ ҳам қизиқиш билдирган. “Лочинлар”нинг Остонга қизиқиши илк бор бир неча ой олдин, у ҳали “Уфа” сафида плей-офф босқичида ўйнаб юрган пайтда маълум бўлганди.
Ўрунов 2018-2019 йилларда “Навбаҳор” сафида тўп тепган. Трансфермаркт портали уни 700 минг еврога баҳоламоқда.
Остонга Кореянинг "Жонбук Моторс" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Фикрлар