Манба: Рамос бир қарорга келди

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос мадридликлар сафида қолишга қарор қилди. Бу ҳақда ABC хабар тарқатди.

Манбанинг хабарига кўра, Рамос "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес билан янги битим борасида музокара ўтказган ва якунда келишувга эришган.

Аввалроқ, Рамос янги шартнома борасида келиша олмаётгани ҳамда ёзда жамоасини ўзгартиришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. "Реал" раҳбарияти жамоа сардорининг маошини 10 фоизга камайтирмоқчи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!