Манчестер грандлари "Интер" футболчисини талашмоқда

  • 8 июня, 2022, 15:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида "Интер"нинг италиялик ёш ҳимоячиси Алессандро Бастонини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Tecno

Италиялик инсайдер Жанлука ди Марционинг сўзларига кўра, Манчестер клублари 23 ёшли футболчининг хизматларига катта қизиқиш билдирмоқда. Боиси, улар чап қанот ҳимоячиси позициясига маҳоратли футболчи қидирмоқда.

Қайд этиш жоиз, Бастонининг хизматларига “Интер”нинг собиқ устози Антонио Конте ишлаётган “Тоттенхэм” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Алессандро Бастони ўтган мавсум Италия чемпионатида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию