"Манчестер Сити" - ПСЖ: Махрез дублни расмийлаштирди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" - ПСЖ жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. "Манчестер Сити" ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига чиқди!

  • 90+1'

    Неймарнинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Данилуга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 89'

    Неймар жарима майдони ичида бироз вақтни чўзиб юборди. Ҳимоячилар уни тўхтатди.

  • 87'

    Габриэль Жезусга нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Кимпембе огоҳлантирилди.

  • 85'

    Фил Фоден ўз ўрнини Серхио Агуэрога бўшатиб берди.

  • 84'

    Стерлинг жарима майдони ичида шериги узатган тўпга ета олмади.

  • 82'

    Жезус ва Стерлинг захирадан ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Де Брюйне ҳамда Бернарду Сильва майдонни тарк этди.

  • 80'

    Фоденнинг зарбасини Навас эгаллаб олди. ПСЖ футболчилари уйғониши лозим.

  • 78'

    Де Брюйне ҳам жарима майдони ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 77'

    Фил Фоденнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегди.

  • 77'

    Гвардиола армияси тўпни ушлаб туриш бўйича рақибга мастер-класс кўрсатяпти.

  • 75'

    Паредес ва Флоренци ўрнига Данилу ҳамда Дагба ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Бу сафар Кевин Де Брюйне огоҳлантирилди.

  • 73'

    Ишончли ҳисобда олдинга ўтиб олган манчестерликлар ҳамон прессинг уюштирмоқда. Мана бу ҳақиқий футбол!

  • 71'

    Фоденга нисбатан қоида бузган Вераттига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 71'

    Зинченко ҳам бироз асабийлашиб кетди ва ҳакамга эътироз билдирди. Кюйперс уни огоҳлантирди.

  • 70'

    Парижликлар кўзидаги олов ўчиб қолди. Футболчилар энди бир-бирини синдириш учун ўйнамоқда.

  • 69'

    Ди Мария асабларини жиловлай олмади. Фернандиньога очиқчасига зарба берган Анхель майдондан четлатилди.

  • 67'

    Дракслернинг уринишидан кейин Стоунс тўп йўлига блок қўйишга эришди.

  • 66'

    Паредес кераксиз вазиятда ноаниқ зарба йўллаб, жамоасига панд бериб қўйди.

  • 65'

    Парижликлар асабийлаша бошлади. Бу муаммоларни кўпайтирмоқда.

  • 63'

    ГОООООООООООЛ! Махрез ўйин тақдирини деярли ҳал этди!

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Рияд бўш қолган дарвозага киритди.

  • 62'

    Почеттинодан юриш: Икарди ва Эррера ўрнига Кин ҳамда Дракслер ўйинга қўшилди.

  • 61'

    "Сити" ҳимоячилари мудофаада ҳақиқий қўрғон барпо этди. Рақибнинг уринишлари бартараф этилмоқда.

  • 60'

    Тўп ҳамон Гвардиола шогирдларида. ПСЖ қийин аҳволда қолмоқда.

  • 58'

    "Сити"нинг тики-такаси рақибнинг бошини айлантириб ташламоқда.

  • 56'

    Де Брюйне Маркиньосни алдаб ўта олмади.

  • 55'

    Рақиб жарима майдонига ёриб кирган Неймарнинг зарбасини Зинченко қайтариб қолди. Бугун Олександр жамоасига катта наф келтирмоқда.

  • 54'

    Фоденнинг бу сафарги уринишини яна Навас қайтарди. Бу сафар ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 54'

    Фоден бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Навас ўз ўрнида. Камига, ён ҳакам байроқчасини кўтарди.

  • 53'

    Паредес рақиб жарима майдони ичида қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 51'

    Парижликлар ташаббусни қўлга олишга уринмоқда. "Сити" бўш келмоқчи эмас.

  • 49'

    Ди Мария пас бериш мумкин бўлган позициядан зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан қайтди.

  • 48'

    "Шаҳарликлар" иккинчи таймда ҳам тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. ПСЖ учун сўнгги имконият!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Де Брюйне бурчакдан тўпни тўғридан-тўғри дарвозага йўллади. Навас яна яхши ҳаракат қилди.

  • 45+2'

    Рияд Махрезнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Навас қайтариб юборди.

  • 45+1'

    Ди Мария қанотда Зинченкони алдаб ўта олмади. Тўп йўқотилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Махрезнинг ноаниқ узатмаси жамоаси қарши ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 42'

    Тўп назорати тезлик билан алмашмоқда. Сўнгги дақиқаларда темп юқори.

  • 40'

    Майдоннинг сифати айниқса Ди Мариянинг ҳозирги узатмасида яққол сезилди. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми эрта якун топди.

  • 39'

    Диаллонинг қаноти бугун фаолроқ. ПСЖнинг ўнг қаноти деярли ишламаяпти.

  • 37'

    Де Брюйне стандартдан тўпни жарима майдони ичига оширди. Ҳимоячилар илдамроқ чиқди.

  • 36'

    Андер Эррера ноқулай позициядан зарба берди. Кутилганидек, уриниш омадсиз чиқди.

  • 34'

    Почеттино шогирдлари позицион ҳужумлар билан олдинга ўтмоқда.

  • 33'

    Гвардиола шогирдлари зич ва тартибли ҳимояланмоқда. Парижликлар ҳужумда катта қийинчиликка дуч келяпти.

  • 31'

    Флоренцининг узатмасидан кейин Ди Мария тўпни шеригига қолдирди. Аммо тўпга рақиб футболчиси аввалроқ етиб келди.

  • 30'

    Де Брюйненинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 28'

    Фернандиньо ҳужумда тактик фол ишлатди. Бу билан у рақибнинг эҳтимолий қарши ҳужумини тўхтатди.

  • 27'

    Ди Мария ноаниқ узатмаси билан жамоасининг камсонли ҳужумларидан навбатдагисини барбод қилди.

  • 26'

    Бир неча дақиқадан бери тўп "Сити" футболчилари назорати остида бўлиб турибди. 

  • 24'

    Мезбонлар қанотлар бўйлаб кроослар амалга ошириб ҳужум ташкил этмоқда.

  • 22'

    Гюндоган билан тортишиб, ҳакамга ҳам эътироз билдирган Андер Эррерага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 21'

    Гвардиола шогирдлари тўпни ўзларида ушлаб туриш орқали рақибнинг шаштини пасайтиришга ҳаракат қиляпти.

  • 19'

    Рақибдан тўпни олиб қўйган Ди Мария узоқ масофадан бўш қолган дарвозани нишонга олди. Унинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 19'

    Стандартдан жарима майдонига оширилган тўпга Кимпембе кўнгилдагидек зарба бера олмади.

  • 17'

    Ди Мариянинг узатмасидан кейин баланд сакраган Маркиньоснинг зарбаси тўсинга тегди. Бразилиялик футболчига бироз омад етишмади.

  • 16'

    Неймарнинг уринишидан кейин тўп жонли девордаги Фернандиньога тегди. Меҳмонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

  • 15'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Гюндоган Неймарни йиқитди. ПСЖда қулай имконият юзага келди.

  • 14'

    Диалло қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Эдерсон тўпни ушлаб олди.

  • 12'

    Гол уриб олган "шаҳарликлар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 11'

    ГООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Рияд Махрезнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси Наваснинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой олди.

  • 9'

    Ҳозирча, майдон эгалари рақибнинг фаол стартига жавоб бера олганича йўқ.

  • 8'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган ҳакам пенальтини бекор қилди. Ҳақиқат қарор топди.

  • 7'

    Жарима майдони ичида тўп Зинченконинг елкасига тегди. Ҳакам нуқтага ишора этди.

  • 5'

    Илк зарба меҳмонларда. Неймарнинг уринишини ҳимоячилар бартараф этди.

  • 4'

    "Сити" эрта прессинг уюштирмоқда. ПСЖ қисқа паслар билан рақибдан ўтишга уриняпти.

  • 2'

    Майдон қор билан қопланган. Бу футболчиларга анчагина муаммолар туғдирмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар лигасининг мафтункор мадҳияси янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!